Фаластин муаммоси 70 ёшдан ошган тарихий адолатсизлик – Хитой 

Олам

image

Фаластин муаммоси 70 йилдан ортиқ вақтдан бери давом этаётган тарихий адолатсизлик. Бу ҳақда жорий йилнинг 19 февраль куни G20 давлатлари Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Хитой Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни самарали бажаришни қўллаб-қувватлайди ва бундай можаролар қайта такрорланмаслиги учун шароит яратиш муҳим деб ҳисоблайди.

“Ғазодаги можаро мисли кўрилмаган гуманитар фалокатга олиб келди. Уруш алангаси яна авж олмаслиги керак, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доимий ва самарали бажарилиши шарт”, деди Ван И.

Унинг эслатишича, Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳил ҳудуди фаластинликларнинг ватани. Ван Ига кўра, урушдан кейинги тикланиш жараёнида “фаластинликлар ўз ерларини ўзлари бошқариши” тамойилига риоя қилиш ниҳоятда муҳим.

“Ягона мақбул ечим – икки халқ учун икки давлат режасидир. Фаластин муаммоси 70 йилдан ортиқ давом этаётган тарихий адолатсизлик бўлиб, уни эътибордан четда қолдириб бўлмайди”, дейди Хитой Ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ван И БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Кўп томонлама муносабатлар амалиёти, глобал бошқарувни ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш” мавзусидаги йиғилишда Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили сиёсий битимларда савдолашиш воситаси эмаслигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Фаластин тарихий адолатсизлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг