ҲАМАС Исроил билан сулҳ тузиш шартини айтди
Олам
−
15 Май 2021
11109Исроил армиясининг маълумотларига кўра, тунда Исроил ҳарбийлари томонида ҲАМАСнинг разведка объектлари, ракеталарни учириш жойлари ва бошқа пунктларига зарба берилган.
“ҲАМАС террорининг бадалини тўламоқда”, дейилган Исроил армиясининг Twitter саҳифасидаги хабарда.
Хабарда таъкидлашича, бу ҳужум 14 май куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил томон 200 дан ортиқ ракета учиришига жавоб бўлган. Ваҳоланки Исроилнинг “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими (ҲҲМТ) 100 дан ракетани уриб туширишга муваффақ бўлган.
Маълумотларга кўра, узлуксиз ракета ҳужумлари натижасида Исроилда етти нафар тинч аҳоли ва битта аскар ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши яраланган.
ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Холид Машъал 200 ракета учирилгач, Фаластин Исроил билан сулҳга тайёрлигини айтган. Бунинг учун эса аввало ўт очишни тўхтатиш кераклиги талаб қилинган.
“Биз воситачиларни биринчи талаб тажовузни тўхтатиш бирламчи талаб экани ҳақида огоҳлантирдик”, деган Машъал.
ҲАМАС раҳбари шунингдек, Исроил кучишлатар тузилмаларининг дарҳол Ал-Ақсо масжидини тарк этишини, ибодат қилувчилар унга бемалол кириши кераклигини, Шайх Жарроҳ маҳалласи аҳолсини кўчиришни тўхтатишни ва сўнгги тўқнашувлар вақтида қўлга олинганларни озод қилишни талаб қилган.
Аммо Исроил томони ҲАМАСнинг музокара бошлаш таклифи ва дастлабки талаблари юзасидан ҳеч қандай жавоб қайтармаган.
Маълумот ўрнида, 10 май жума куни Исроил ва Фаластин ўртасида қуролли можаро бошланганидан буён Ғазо секторидан Исроил томон 2000 дан ортиқ ракеталар отилган. Уларнинг ярмини Исроилнинг “Темир гумабаз” ҳаво ҳужумидун мудофаа тизими бартараф этган.
Сардор Али Нурматов
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь