Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзоси бўлиши керак – Хитой 

Олам

image

Хитой Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиш истагини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Ван И матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо сифатида қўшилишини қўллаб-қувватлаймиз ва Хавфсизлик Кенгашининг алоҳида аъзоларини энди бунга аралашмасликка чақирамиз. Биз кенгроқ, нуфузли ва самарали халқаро тинчлик конференциясини ўтказишни, икки давлат ечимини амалга ошириш бўйича жадвал ва йўл харитасини ишлаб чиқишни таклиф қиламиз”, дейди у.

Ташқи ишлар вазири давом этаётган можарони “инсоният учун фожиа ва цивилизация учун шармандалик” деб атади. Унинг айтишича, можароларни чўзиш ва тинч аҳолини ўлдиришни ҳеч нарса оқлай олмайди. Вазирга кўра, жаҳон ҳамжамияти зудлик билан ўт очишни тўхтатишни биринчи ўринга қўйиш ва инсонпарварлик ёрдамини ўзининг биринчи миссияси ва масъулияти сифатида кўрсатиш учун шошилинч ва қатъий чоралар кўриши керак.

“Биз нафақат икки давлат, балки араблар ва яҳудийларнинг тинч-тотув яшаши манфаати учун Фаластин ва Исроил ўртасида тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш тарафдоримиз. Хитой тинчликни тиклаш, ҳаётни сақлаб қолиш ва адолатсизликка барҳам бериш учун халқаро ҳамжамият билан биргаликда саъй-ҳаракатларни давом эттиради”, дейди Хитой ТИВ раҳбари.

Маълумот учун, Фаластин 2012 йилнинг ноябридан бери БМТда кузатувчи давлат ҳисобланади. 2019 йил ҳолатига кўра, Фаластин давлатининг мустақиллигини Бирлашган Миллатлар Ташкилотига 193 та аъзо давлатдан 138 таси тан олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой БМТ Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг