Фақат сайёҳлардан иборат космик кема муваффақиятли парвоз амалга оширди (видео)

Олам

Бугун, 19 сентябрь куни Crew Dragon космик кемаси уч кунлик парвоздан сўнг, ерга қайтди ва Атлантика океанига муваффақиятли қўнди. Экапаж профессионал фазогир бўлмаган оддий инсонлардан таркиб топган. Бу ҳақда SpaceX сайтида хабар берилди

Бу илк сайёҳлик парвози сафатида талқин қилинмоқда. Сайёҳат ер орбитаси бўйлаб амалга оширилган. Кема бортида “Inspiration 4”, деб номланган миссиянинг 4 аъзоси бор эди: “Shift4 Payments” бошлиғи, миллиардер Жаред Айзекман (38 ёш), шифокор Хейли Арсено (29 ёш), геофизик ва учувчи Сиан Проктор (51 ёш) ва Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий ҳаво кучлар фахрийси Кристофер Семброски (42 ёш).

“Inspiration 4” экипажи жорий йилнинг 15 сентябрь куни NASA’нинг Кеннеди марказидан бортда профессионал космонавтсиз ҳавога кўтарилган. Бутун саёҳат тўлиқ автоматлаштирилган эди.

Қайд этилишича, миссиянинг мақсади – Мемфисда жойлашган “St. Jude Children's Research Hospital” номли болалар шифохонаси учун 200 миллон АҚШ доллари йиғиш эди. Ушбу шифохона саратон касаллигини даволашга иқтисослаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июль куни Amazon асосчиси, миллиардер Жефф Безос ўзининг  Blue Origin компанияси томонидан қурилган New Shepard космик кемасида космосга муваффақиятли парвоз қилганди. Бундан аввал, 11 июль куни миллиардер, “Virgin Galactic” асосчиси Ричард Брансон ўзининг ракетасида космосга парвоз қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг