Ёзувчи ва фахрий журналист Сотволди Ражабов оламдан ўтди

Жамият

image

1 декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб, фахрий журналист Сотволди Ражабов 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сотволди Ражабов 1946 йилда Андижон вилоятида туғилган. 1970 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини битирган. “Муштум” журналида, Ўзбекистон телерадиокомпанияси адабий-драматик эшиттиришлар таҳририятида, Андижон вилоят телерадиокомпаниясида ишлаган.

“Ҳикоя ва қиссалардан иборат ўнга яқин китоби нашр этилган. Унинг “Бировнинг боласи” номли янги ҳикоялар тўплами нашриётга топширилган, чоп этилиш арафасида эди”, дейилади хабарда.

QALAMPIR.UZ таҳририяти жамоаси Сотволди Ражабовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Сотволди Ражабов

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар