Эйнштейннинг фашистлар режаси ҳақида Рузвельтга ёзган мактуби аукционга қўйилди

Олам

image

Машҳур физик олим Альберт Эйнштейннинг АҚШ собиқ президенти Франклин Рузвельтга фашистлар Германиясининг ядровий қурол яратиш таҳдиди ҳақидаги ёзган мактуби кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда “Christie’s” аукцион ташкилоти сайтида хабар берилди.

Маълум бўлишича, мактуб 3,92 миллион долларга сотилган бўлиб, икки вариантда ёзилган. Унинг юборилган версияси Нью-Йоркнинг Хайд-паркидаги Рузвельт музейи ва кутубхонасида сақланади. Кимошди савдосига қўйилган Эйнштейн имзоси туширилган қисқароқ версия Microsoft асосчиларидан бири Пол Алленга тегишли бўлган. Аукцион ҳужжатни 4 миллион долларга баҳолаган.

Хабарга кўра, олим АҚШ президентини фашистлар Германияси ядровий тадқиқотлар натижаларидан ўта кучли бомбалар яратиш учун фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Маълумот учун, 2021 йилда Эйнштейннинг машҳур E=mc2 тенгламаси бўлган қўлёзма хати кимошди савдосида 1,2 миллион доллардан кўпроққа сотилган. Калифорния технология институти ва Қуддус Иброний университетининг “Einstein Papers” лойиҳаси архивчиларига кўра, Эйнштейн ўз қўли билан ёзган тенгламанинг фақат учта нусхаси маълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда мамлакат собиқ президенти Жон Кеннедига қилинган суиқасддан сўнг олинган видеотасвирлар кимошди савдосига қўйилиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактуб Рузвельт Альберт Эйнштейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг