Ҳукуматнинг алкоголь ва тамаки маҳсулотларига оид янги қарори имзоланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголь ва тамаки бозорини самарали тартибга солишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарор билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Мазкур низомга кўра, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш, лицензия талабларига амал қилинишини назорат қилиш каби вазифаларни амалга оширади. Инспекция бошлиғи Молия вазирининг тақдимномасига биноан Ҳукумат томонидан тайинланади.

Қарор билан шунингдек, Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги ҳамда Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Бунда, Жамғарма маблағлари Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш каби мақсадлар учун йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Алкоголь Вазирлар Маҳкамаси қарори тамаки этил спирти

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг