Этил спирти ишлаб чиқаришда давлат монополияси бекор қилинди

Жамият 2849
image

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат билан қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

биринчидан, Президентнинг 17.01.2017 йилдаги ПФ-4933-сон Фармонига киритилган ўзгартиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Давархитектқурилиш” қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати хулосасига мувофиқ яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳуқуқига эга шахслар доираси кенгайтирилди. Эндиликда бундай қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан ҳам қабул қилинади;

иккинчидан, Президентнинг 05.02.2019 йилдаги ПФ-5656-сон Фармонининг 3-бандидан истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш давлат монополияси ўрнатилиши тўғрисидаги хатбошиси чиқариб ташланди;

учинчидан, Президентнинг 24.11.2018 йилдаги ПФ-5583-сон Фармонининг 6-бандига ўзгартириш киритиш билан инвестиция ва бошқарув компанияларининг фаолият юритиш тартиби ҳамда муайян имтиёзлар бериш тартибини белгилаган бандларнинг амал қилиш муддати 01.01.2024 йилгача узайтирилди. Илгари бу муддат 01.01.2022 йилгача белгиланган эди;

тўртинчидан, меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъектларининг харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини “ноль” харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра контрактни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи бекор қилинди. Ушбу ўзгартиришлар Президентнинг 28.07.2010 йилдаги ПФ-4232-сон Фармонига киритилди.

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×