Эстонияда коррупция можароси фонида вазир истеъфога чиқди
Олам
−
17 Март
4683Эстония Адлия вазири Калле Лаанет коррупция можаросидан кейин истеъфога чиқди. Бу ҳақда ERR давлат телерадиоэшиттириш портали хабар берди.
Ҳодисага Лаанет вазир бўлиб ишлаган вақтида ўгай ўғлининг компаниясидан, давлат пулига пойтахт Таллинда квартира ижарага олгани сабаб бўлган. Давлат унинг компаниясига 12 минг евродан ортиқ ижара ҳақини тўлагани фош бўлган.
Эстониянинг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунига кўра, мансабдор шахсларга ўз қариндошларига нисбатан қарор қабул қилиш ёки ҳаракат қилиш тақиқланади. Шу нуқтаи назардан, вазирнинг ўгай ўғли унинг қариндоши сифатида кўрилган.
“Ҳукуматда ҳуқуқий равшанликни таъминлаш ва осойишталик яратиш мақсадида бугун мен адлия вазири лавозимида қолмасликка қарор қилдим. Истеъфога чиқишимнинг яна бир сабаби, менинг қариндошларим жамоатчилик томонидан шахсий ҳужумларга учрагани бўлиб, улар ҳеч қандай тарзда бунга лойиқ эмас”, деган у.
Эстония ҳукумати раҳбари Кая Каллас истеъфони қабул қилиб, Лаанетга айбини тан олгани учун миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Венгрия Президенти Каталин Новак педофилия можароси ортидан истеъфога чиққан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь