Эстония Россияни ҳаво чегарасини бузишда айблади

Олам 2858
image

Эстония ҳарбийлари кеча, 15 июнь куни Россиянинг иккита Су-35 самолётини мамлакат ҳаво чегарасини бузганликда айбламоқда. Бу ҳақда Эстония мудофаа кучлари матбуот хизмати хабар қилди.

“Россиянинг иккита Су-35 самолёти 15 июнь куни Хийумаа яқинида Эстония ҳаво ҳудудига рухсатсиз кирди. Самолётлар мамлакат ҳаво ҳудудида бир дақиқадан камроқ вақт бўлган. Уларнинг транспондер (сигнал қабул қилувчи ва жавоб қайтарувчи қурилма)лари ёқилмаган, қўшимчасига, парвоз режалари ва икки томонлама радиоси ҳам бўлмаган”, дейилади хабарда.

Эстония Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 16 июнь куни Россия Федерациясининг Муваққат ишлар вакилини чақириб, унга норозилик нотасини топширганини хабар қилди.

Россия эса самолётларининг барча парвозлари бошқа давлатларнинг чегараларини бузмасдан, нейтрал сувлар устидаги ҳаво майдонидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга мувофиқ равишда амалга оширилиб келинаётганини иддао қилиб келади.

Исломжон Омонжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3
t
×