Эстония Бош вазири ҳам русларга эшикларни ёпишни қўллаб чиқди
Олам
−
09 Август 2022
6362Ҳозирги пайтда Россия билан ҳаво қатнови ёпилган. Аммо Европа Иттифоқи давлатлари Шенген визаси беришда давом этмоқда. Бу ҳол Россияга қўшни давлатлар – Эстония, Латвия ва Финляндияга салбий таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Эстония Бош вазири Кая Каллас ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Русларга сайёҳлик визаларини беришни тўхтатинг. Европага ташриф буюриш инсон ҳуқуқи эмас, балки имтиёздир”, дейди Кая Каллас Россиядан туристлар келишини тўхтатиш вақти келганини таъкидлаб.
Эстония Бош вазирининг баёнотига Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев жавоб қайтарди.
“Украин "клоуни"дан (Президент Владимир Зеленский – таҳр.) кейин эстониялик “хола” ҳам Россия фуқароларига қарши яна бир сафсатани тўқиб чиқарди. Сиз озод эканлигингиз сизнинг хизматингиз эмас, балки бизнинг камчилигимиздир”, деб ёзган Медведев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский "The Wаshington Post" газетасига берган интервьюсида Ғарбни барча руслар учун чегараларни бутунлай ёпишга чақирганди.
Гўзал Алимова
LiveБарчаси