Эстония ҳам Россия билан чегарасини ёпиши мумкин
Олам
−
01 Декабрь 2023
2755Эстония ўз фуқароларини Россияга ҳар қандай саёҳат қилишдан огоҳлантирди ва мамлакат ҳукумати муҳожирлар оқимидан хавотирлар туфайли Россия билан чегарани вақтинча ёпиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Эстония Ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна маълум қилди.
Эстония Ташқи ишлар вазирлигига кўра, мамлакат Россиядан бўладиган миграция босими туфайли қисқа вақт ичида чегара пунктларини вақтинча ёпиши мумкин.
“Энди Россияга бормаслик тавсия этилади”, дейди Маргус Цахкна.
Унинг тушунтиришича, агар Эстония чегарасини вақтинча ёпса, ҳозир Россияда бўлганлар қайтиб кела олмайди.
Маълумот учун, Эстония ва Россия ўртасидаги чегара узунлиги 333 километрни ташкил этади. Чегарада олтита очиқ назорат-ўтказиш пункти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финляндия ноқонуний муҳожирлар оқими туфайли Россия билан чегарадаги сўнгги назорат-ўтказиш пункти ёпилганини эълон қилиб, Москвадан гибрид ҳужумга учраганини билдирганди.
LiveБарчаси