Бобоси билан 5-қаватдан йиқилган боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасида бобо ва набира 5-қаватдаги эскалатордан қулаб тушгани ва мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатида бобо – 1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳодисада бобоси билан қулаган набиранинг аҳволи қандай экани ҳақида маълумот берди Қайд этилишича, айни вақтда боланинг аҳволи яхшиланиб бормоқда

Бола вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида даволнишни давом эттирмоқда 

“Жорий йил 23 февраль ҳолатига кўра, беморнинг умумий ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда. Айни пайтда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг тажрибали шифокорлари томонидан стандарт бўйича муолажалар давом эттириляпти.

Шунингдек, боланинг аҳволи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан кунлик назорат қилиб борилмоқда”, дейилади ССВ хабарида. 

Таъкидланишича, бемор яқин кунларда реанимациядан болалар бўлимига ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

502

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг