Эшак “истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар” қаторига қўшилди
Жамият
−
17 Сентябрь
140718Ўзбекистонда истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя каби ҳайвон турлари ҳамда улар учун касаллик хавфини туғдириши мумкин бўлган ҳамда касаллик кириб келишини олдини олиш, эпизоотик осойишталикни таъминлаш мақсадида, ит, мушукларни идентификация қилиниши таклиф этилмоқда. Бу ҳақда бугун, 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда қабул қилинган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида сўз боради.
Мазкур қонун лойиҳасида чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳайвонларда юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳамда мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари назарда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш, ҳайвонларнинг насли билан боғлиқ ва уларнинг соғлиги тўғрисидаги ягона электрон тизим яратилиши белгиланмоқда. Ҳайвонларни идентификация қилувчи, рўйхатга олувчи ва кузатувчи мутахассисларининг, идентификация рақамини сақловчи атрибут ишлаб чиқарувчи ва ҳайвон эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.
Қонун ташаббускорларининг айтишича, ҳайвонларни идентификация қилиш тизимининг энг асосий афзаллик томонларидан бири, бу тизим орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Шу сабабдан истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя каби ҳайвон турлари ҳамда улар учун касаллик хавфини туғдириши мумкин бўлган ҳамда касаллик кириб келишини олдини олиш, эпизоотик осойишталикни таъминлаш мақсадида, ит, мушукларни идентификация қилиниши таклиф этилмоқда.
“Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ички ва ташқи бозор учун ҳайвонлардан олинадиган маҳсулот прогнози тўғрисида аниқ маълумотлар базасини шакллантириш, истеъмол учун чиқариладиган барча маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни олишга, ҳайвон эгаларининг ҳайвонга эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф қилиш ҳуқуқларини янада кафолатлашга имконият яратади”, дейилади Қонунчилик палатаси баёнотида.
LiveБарчаси