Эртанги жанг олдидан Мелиқўзиев вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев 29 январь куни профбокснинг супер ўрта вазн тоифасида 10 раунддан иборат навбатдаги жангини ўтказади. Мелиқўзиевга америкалик тажрибали боксчи Улисес Сиерра рақиблик қилади.

Бугун, 28 январь куни боксчилар жанг олдидан вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бўлажак жанг WBA йўналиши бўйича континентал камари учун ўтказилади.

Сиеррага қарши баҳс Бектемир учун профессионал боксдаги 12-жанг бўлади. Ҳозирда ўзбекистонлик спортчи ҳисобида 10 ғалаба ва бир мағлубият мавжуд. Улисес Сиерра эса профбоксда 17 та ғалабага эришган. АҚШлик чарм қўлқоп устасининг 2 та жангида дуранг қайд этилган бўлса, яна 2 та жангда Сиерра мағлубият аламини таътиб кўрган. 

Маълумот учун, Мелиқўзиев – Сиерра тўқнашуви АҚШнинг Калифорния штатида ўтказилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 5:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мелиқўзиев Сиерра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made