Эртага Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
13 Сентябрь 2022 13991 1 дақиқа
Эртага, 14 сентябрь куни Тошкентнинг айрим марказий кўчалари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Йўллар “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан ёпилади. Қуйидаги кўчалар ёпилади:
• Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;
• Алишер Навоий шоҳкўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;
• Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳкўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади;
Ҳокимлик ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраган.


Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь