Эртага Сергелида аҳолининг бир қисми газсиз қолади

Жамият

image

Тошкентнинг шаҳрининг Сергели тумани “Қум Ариқ” маҳалласида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Эртага, 14 январь куни соат 11:00 – 16:00 оралиғида “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Қум Ариқ” МФЙдаги кириш кўчаларидаги электр газ ҳисоблагич ускуналарни Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли “Қум Ариқ” МФЙдаги 298 та ерли аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

газ Сергели

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг