Эртага Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади
Жамият
−
18 Июнь 2020
8926Эртага, 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди. Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
Унда 16 та масала, шу жумладан, 9 та Қонун муҳокама қилинади.
“Инновацион фаолият тўғрисида”ги, “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги, “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.
“2007 йил 27 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиши ҳақида”ги қонунлари ҳам кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Шу билан бирга, Адлия вазирининг Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти, қолаверса, Самарқанд вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилиши режалаштирилган.
Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ масалаларда вужудга келган муаммолар ва уларнинг аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масаласи кўриб чиқилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь