Эртага пойтахтнинг айрим ҳудудлари вақтинча электрсиз қолади
Жамият
−
16 Август 2023
4657Эртага, 17 август куни Тошкент шаҳрининг икки туманида жойлашган айрим ҳудудлар электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинчалик ўчирилади:
• Сергели туманида: “Қўшқорғон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
• Юнусобод туманида: “Собиробод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Эслатиб ўтaмиз, аввалроқ Энергитика вазирлиги электрни тежашнинг антиқа усулини тавсия қилган эди. Унга кўра, электр энергиясини тежаш учун кир ювиш машинасидан фойдаланганда пастроқ ҳароратда кир ювишга ҳаракат қилиш керак. +90 даража ювиш ҳароратида энергия сарфи +60 даража ювиш ҳароратига қараганда 30-40 фоиз юқори бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь