Эртага об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
20 июл 9304 3 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 21 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра,Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, 12–14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25–27 даража, кундузи 36–38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20–22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–29 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20–22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27–32 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 24–29 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бу ҳафта кундузи ҳаво ҳарорати 32–37 даражагача, айрим жойларда эса 30 даражагача тушиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзгидромет жорий йилнинг 21–24 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди.
Live
Барчаси