Эртага кутилаётган об-ҳаво маълумоти берилди
Бу қизиқ
−
21 Апрель
26670Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 апрель куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15 даража, кундузи 23-25 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2000 метрдан баланд тоғли туманларда қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.