Эртага КХШТнинг навбатдан ташқари сессияси бўлади. Унда Путин ҳам қатнашади

Олам

image

Эртага, 28 октябрь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот Матбуот хизмати хабар берди.

Сессия давомида Арманистон-Озарбайжон чегарасида вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан жорий йил 15 сентябрда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши қарорига биноан Арманистонга юборилган КХШТ миссияси ишининг натижаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. 

Шунингдек, Арманистон Республикасига ёрдам кўрсатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриб чиқилиши кутилмоқда. 

Айни пайтда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Президенти Владимир Путин ҳам видеоконференция орқали КХШТнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made