Эртага Қуёш 45 даражагача қизитади 

Бу қизиқ

image

Эртага, 12 июль куни республика бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат эса 45 даражагача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 39-41 даражада иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45 даражада иссиқ бўлади.

Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, аммо, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-32 даража илиқ, чўл ҳудудларда 35 даражагача иссиқ, кундузи 40-45 даражада иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даражада иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45 даражада иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 37-42 даражада иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиши, баъзи жойларда ўзгариб туриши кутилмоқда. Аммо барибир ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даражада илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг