Эртага қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 4 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин, айрим жойларида 25-30 м/с гасҳа кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин. ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин, айрим жойларида 25-30 м/с гасҳа кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. ёғингарчилик кутилмайди. шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. ёғингарчилик кутилмайди. шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин, Қашқадарё вилоятида 25-30 м/с гасҳа кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. ёғингарчилик кутилмайди. шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4-6 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг