Эртага бир нечта жойларда ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет эртага, 14 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 24-26 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди north_east

Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража иссиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг