Эртага баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 7 декабрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+4 даража ва кундузи +10...+12 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси Хоразмда -8...-3, Қорақалпоғистонда -8...-3 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +9...+14 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси Чимёнда -6...-1 даража, Қамчиқда -7...-2 даража ва кундузи -2...+3 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг