Эртага айрим жойларда ҳаво ҳарорати -12 даражагача совийди
Бу қизиқ
−
09 Декабрь 2023
12271Эртага, 10 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Айрим жойларда ҳаво ҳарорати -12 даражагача пасайиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1/-3 даража совуқ, кундузи +5/+7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -7/-12 даража совуқ, кундузи 0/-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи +5/+10 даража илиқ бўлади, Навоий вилоятининг шимолида кечаси -5/-10 даража совуқ, кундузи 0/+5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд. Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи +3/+8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2/+3 даража, кундузи +10/+15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Фарғона, ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шардан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи +3/+8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи -2/+3 даража бўлади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма - босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12-14 декабрь кунлари кечаси -10/-13 даража, кундузи -5/-8 даража совуққача; шимолда кечаси -17/-20 даража, кундузи -9/-12 даража совуққача пасаяди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь