Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 25 февраль куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида -25 даража совуқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° совуқ, кундузи 3-5° совуқ бўлади.