Эртага 8 вилоятда ёғингарчилик бўлади

Бу қизиқ 6750
image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 10 январь куни мамлакатда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга яқин бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+2 даража, кундузи +7...+9 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...0 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Ҳаво ўзгариб туради, кечга яқин бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, баъзи жойларда -2 даражагача пасаяди, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +9...+14 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +9...+14 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...0 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-3 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3
Теглар
t
×