Эртага ҳаво ҳарорати қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
20 Май
3710Ўзгидромет эртага, 21 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилганди. Ўзгидромет берган ахборотга кўра, пойтахт ҳавосида PМ 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 44,95 мкг/м3 ни ташкил этган. Бу эса рухсат этилган меъёрдан 1,28 марта ошганини билдиради. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Пўлатов ушбу воқеа бўйича мутахассис фикри асосида тушунтириш берар экан, энг асосий сабаб – салқин шимолий ҳаво оқими ва жанубдан кириб келаётган иссиқ ҳаво массасининг тўқнашуви, босимнинг ноодатий ортиши ва кескин шамол кучайиши эканини айтган. Бу ҳаво массалари ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи кучли шамолни келтириб чиқарган.
LiveБарчаси