Эртадан Ўзбекистонга қуруқ ва совуқ ҳаво оқими кириб келади. Ҳарорат 0 даражагача пасаяди
Бу қизиқ 05 Октябрь 2020 18:22
19874
Эртага, 6 октябрь куни республикага Урал ҳудудидан қуруқ, аммо совуқ оқим кириши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.
Бугун, 5 октябрь кечқурун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутлилик ортиб, республиканинг шимоли-ғарбий туманларида шамол кучайиб 15-20 м/с гача тезликда эсади.
Эртага республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги ошади. Тунда ҳаво илиқ, 7-12 даража атрофида бўлади, кундузи эса совуқ кириши сабабли ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди. Бу кўрсаткич кун меъёридан 4-6 даражага пастдир. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.
7-10 октябрда Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги шимолий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Тунги ҳарорат 3-8 даражагача, шимолда 0-5 даражагача пасаяди. Бундай паст тунги ҳароратлар ҳафтанинг охиригача сақланиб туради.
Кундузги ҳарорат 7-8 октябрда 17-22 даражани, 9-10 октябрда 15-20 даражани ташкил қилади.
Эртага, 6 октябрь куни ҳудудларда кузатиладиган об-ҳаво маълумот билан танишинг.