Эртадан Uzbekistan Airways ички парвозларни тўхтатади

Жамият 1314
image

Эртага, 24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси барча республика ичидаги авиақатновларини номаълум муддатга бекор қилганини маълум қилди.

Авиакомпания ушбу вазиятни тушунишингизни сўраб, шунингдек, қатновлар қайта тикланганидан кейин авиачипталарингизни исталган санага қайта брон қилиш имконияти мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтган.

“Сизга кейинги ўзгаришлар ҳақида хабар бериб турамиз. Янгиликларни uzairways.com веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, коронавирус инфекциясининг република бўйлаб тарқалиб кетишининг олдини олиш учун Тошкент шаҳрига кириш ва ундан чиқиш бутунлай тақиқланишини маълум қилгандик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.8
t
×