Эртадан Тошкентдаги айрим кўчалар икки кун давомида ёпилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 23 ҳамда 25 июнь кунлар оралиғида пойтахт Тошкентнинг бир нечта асосий кўчаларидаги йўллар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 23 ва 25 июнь кунлари оралиғида Тошкент шаҳрида оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро Олимпия кунига бағишланган тадбирлар ўтказилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда автомобилларнинг ҳаракатланиши тўхтилади:

23 июнь куни соат 00:00 дан 25 июнь куни соат 10:00 гача:

  • Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

25 июнь куни соат 5:00 дан соат 8:00 гача:

  • Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
  • Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made