Эртадан Бухорода карантин чоралари юмшатилади
Жамият
−
09 Август 2020
12795Эртага, 10 августдан эътиборан Бухоро вилоятида карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади. Бу ҳақда вилоят махсус комиссиясининг йиғилиш баёнида айтилган.
Унга кўра, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шаҳар ва туманлар бўлимларининг хулосаси ҳамда сектор раҳбарлари билан келишилгандан сўнг ҳокимларнинг кафолат хатлари асосида Бухоро вилояти ҳудудидаги:
• умумий овқатланиш шохобчалари (ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди);
• меҳмонхоналар;
• индивидуал шуғулланиш учун тренажёр заллар;
• нодавлат таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, машғулотлар вақтини олдиндан келишган ҳолда);
• нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
• буюм, қурилиш моллари савдоси ва бошқа фаолият тури билан шуғулланадиган бозорлар;
• сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилади.
Бундан ташқари, Бухоро ва Когон шаҳри ҳамда туманлар марказларига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқишини назорат қилувчи блок-постлар фаолияти тўхтатилади.
Коронавирус пандемияси бошланган буён Бухоро вилоятида 971 киши вирус юқтириб олган. Шулардан 884 нафари (91 фоиз) тузалиб кетган. COVID-19 етти кишини бевақт ҳаётдан олиб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь