Эроннинг янги сайланган Президенти халқни бирликка чақирди
Олам
−
06 июл 2024 9264 1 дақиқа
Эрон олдида қийин йўл кутмоқда ва уни ҳамкорлик ва ишончсиз енгиб бўлмайди. Бу ҳақда Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Масъуд Пезешкиён X ижтимоий тармоғида ёзди.
“Азиз Эрон халқи, сайловлар якунланди. Бу бизнинг бирлигимизнинг бошланиши. Биз бирлик ва ишончсиз яқинлашиб келаётган қийин йўлни босиб ўтолмаймиз. Мен сизга қўл узатаман ва шарафим билан қасам ичаманки, мен сизни йўлда ёлғиз қолдирмайман”, деб ёзган Масъуд Пезешкиён.
Эслатиб ўтамиз, Эрондаги президентлик сайловларида ислоҳотчи собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пезешкиён 53,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонганди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев уни табриклаб, мактуб йўллади.
Азизбек Эшмаматов
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август