Эроннинг ракета ҳужумидан кейин нефть нархи ошиб кетди

Олам

image

Эрон АҚШнинг Ироқда жойлашган ҳарбий базаларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ракета ҳужумидан 1 соат ўтар-ўтмас дунё бозорида нефтнинг нархи кескин ошиши кузатилмоқда. 

Масалан, ғарбий Техас типидаги нефть нархи биржаларда 4% га ошди. Айни вақтда унинг нархи 65,28 АҚШ долларини ташкил этмоқда. 

Брент маркали нефтнинг халқаро бозорларидаги нархи 3,54 га ошиб, 70,72 долларга сотилмоқда.

АҚШ аскарлари жойлашган Ироқ ғарбидаги Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учради. Авиабазага 10 га яқин ракета учирилгани ҳақида хабар берган Теҳрон, ҳужум натижасида объект “тўлиқ йўқ қилингани”ни эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон-АҚШ муносабатлари АҚШ томонидан генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилиши ортидан кескинлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон-АҚШ Нефть

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг