Эроннинг энг йирик ҳарбий кемаси ёнғиндан кейин денгизда чўкиб кетди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Эрон Ҳарбий денгиз кучларининг (ҲДК) Kharg таъминот кемаси Уммон кўрфазида Жаск бандаргоҳининг жанубий соҳилларида ёнғиндан кейин чўкиб кетди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.

Эрон ҲДК маълумотига кўра, ҳарбий кема халқаро сувларда ўқув машғулотини ўтказаётганда, унда ёнғин келиб чиққан. 20 соат давомида ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилинган. Бироқ аланга кеманинг турли қисмларига тарқалган ва якунда чўкиб кетган.

Қайд этилишича, кемада ёнғин бошлангач, барча экипаж аъзолари эвакуация қилиниб, соҳилга қайтарилган. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

“Reuters” ва “Associated Press” нашрлари Kharg Эрон Ҳарбий денгиз кучларидаги энг йирик кема бўлганини ёзмоқда. У бошқа кемалар таъминоти билан шуғулланган, оғир юкларни ташиган ва вертолётлар учун учиш майдончаси вазифасини бажарган.

Kharg Буюк Британияда қурилган ва 1977 йилда сувга туширилган. 1984 йилда эса Эрон ҲДК таркибига киритилган.

Largest ship in Iranian navy has caught fire and sank in the Gulf of Oman |  Fox News


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон кема

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг