Эроннинг ҳарбий доктринасида ядровий қурол ишлаб чиқариш учун жой йўқ – Раисий
Олам
−
27 Апрель
5897Эроннинг маънавий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг фатвоси асосида мамлакат ядровий ва ҳарбий доктринасида ядровий қурол ишлаб чиқариш учун жой йўқ. Бу ҳақда Эрон Президенти Иброҳим Раисий Теҳрондаги IRAN EXPO 2024 кўргазмасининг очилиш маросимида айтиб ўтди.
Эрон Президентининг қайд этишича, кўргазмадаги халқаро иштирок даражаси Эронга қарши иқтисодий санкциялар самарасизлигини кўрсатади.
“Умид қиламанки, ушбу кўргазма иқтисодий арбоблар, ишлаб чиқарувчилар, экспорт қилувчилар ва тадбиркорларнинг бирлашиши, мувофиқлаштирилиши ва фаол иштирок этишига сабаб бўлади, бу эса мамлакат, минтақа ва дунёнинг иқтисодий ўсишига олиб келади”, дейди Раисий.
Раисий ўз нутқида Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқараётгани ҳақидаги хавотирларга ҳам изоҳ берди.
"Бизнинг доктринамизда ядровий қурол ишлаб чиқариш, жумладан, ядро ва мудофаа саноати учун жой йўқ", деб таъкидлади у.
Раисий Эрон ядровий технологиядан фуқаролик мақсадларида фойдаланаётганини ва бундан кейин ҳам фойдаланишини қайд этди.
Маълумот учун, Хоманаий 2000 йиллар бошида фатво чиқариб, ядро қуролини ишлаб чиқиш ёки ундан фойдаланишни тақиқлаган. Исроилнинг 1 апрель куни Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳужумидан сўнг, мамлакатдаги қатор сиёсатчилар Хоманаийнинг фатвоси ўзгариши ва Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаришни бошлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь