Эронга 3 марта боргани Хавига қимматга тушди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси бош мураббийи Хави “кўк анорранглилар” билан бирга АҚШга учмайди. Бу ҳақда “Мundo Deportivo” нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар тез орада АҚШга мавсумолди мусобақасида қатнашиш учун учиб кетади. Бироқ бош мураббий жамоа билан сафарга чиқмайди. 

Дастлаб, “Барса” расмиялари Хавининг Америкага бора олмаслигини маъмурий ва паспорт масалаларидаги муаммо билан изоҳлаганди. Бироқ Хавининг Эронга боргани туфайли АҚШга киришига рухсат берилмаган. Испаниялик футболчи Қатарнинг “Ал-Садд” клуби футболчиси бўлганида бу мамлакатга уч марта ташриф буюрган.

Қайд этиш жоизки, Хави АҚШга кириш учун махсус рухсат олиши кутилганди, бироқ сўнгги дақиқада унга рад жавоби берилган. “Барселона” раҳбариятида муаммони ҳал қилиш учун жорий йилнинг 18 июлигача кутиши керак бўлади.

Аввалроқ, “Барселона” Роберт Левандовскининг трансфери бўйича “Бавария” билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

721

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг