Эронга ҳужум ортидан парвоз йўналишлари ўзгарди

Олам

image

Эрон устидаги ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан авиакомпаниялар парвоз йўналишларини ўзгартирди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Қайд этилишича, “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг Тошкент-Қувайт йўналиши бўйича J9-1650 рейси соат 04:50 да учиб, Тошкент аэропортига қайтган ва соат 07:06да жўнаш аэропортига қўнган.

Шунингдек, “Fly Dubai” авиакомпаниясининг Душанбе-Дубай йўналиши бўйича FZ-778 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 08:32 да Тошкентга келиб қўнган. Экипажнинг дам олиши муносабати билан Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 21:00 га белгиланган. Йўловчиларнинг меҳмонхонага жойлаштирилиши белгиланган.

“Fly Dubi” авиакомпаниясининг Тошкент-Дубай йўналиши бўйича FZ-1942 рейси ҳам соат 04:58да ҳавога кўтарилиб, 06:58 да Ашхободдаги муқобил аэродромга қўнган.

“Centrum Air” авиакомпаниясининг Жидда-Тошкент йўналиши бўйича C6-702 рейси ҳам худди шу сабаб билан Ар-Риёддаги муқобил аэродромга қўнган. Шунингдек, Мадина-Фарғона йўналиши бўйича C6-3336 рейси ҳам Тошкент вақти билан соат 08:17 да Ал-Мактум (Дубай) аэропортига қўнган.

“Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақидаги тўлиқ маълумотларни авиакомпания вакилларидан олиш мумкин”, дейилади хабарда.

Шунингдек, маршрути Эрон ҳаво ҳудуди орқали амалга ошириладиган бир қатор рейслар Ўзбекистон шаҳарларидан кечикиш билан учган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 октябрь саҳар соатларида Исроил Эронга ҳаво ҳужуми уюштирган ва 100 дан ортиқ ракета учирганди. Эрон ҳаво ҳудудини ёпиб, кейинги огоҳлантиришгача барча рейсларни бекор қилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон авиакомпания парвоз йўналишлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг