Эрондаги ўзбекистонликлар ҳам огоҳлантирилди

Жамият

image

Эрон Ислом Республикасида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди.

Хусусан, Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши, ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, шунингдек, Эрон ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия қилади.

Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш сўралади.

Агар шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин:

Фавқулодда ёрдам телефонлари:

  •  22299780
  •  22832025

Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz

Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг бир қатор ядро объектлари ва юқори қўмондонлик биноларига ҳужум қилганини хабар қилган эди. Ушбу ҳужум оқибатида бир қатор эронлик қўмондонлар ва ядровий тадқиқотлар бўйича олимлар ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Бунинг ортидан энди Исроилга ракета отилиши мумкинлиги муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларга тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг