Эрондаги портда бир вақтда 5 та кема ёниб кетди
Олам
−
06 Август 2021
4276Кеча, 5 август куни эрталаб Эроннинг Ганава портида (Бушеҳр вилояти) 5 та савдо кемаси ёниб кетди. Бу ҳақда IRNA агентлиги шаҳар мери Ғуломризо Меҳржуга таяниб хабар берди.
Ёнғин эрталаб соат 5:00 ларда содир бўлган. 5 та кема ёнган, уларнинг тўрттасида юк бўлган, бирига эса энди юк ортилиши керак бўлган.
“Ганава портига киришда кўплаб кемалар лангар ташлагани сабабли биз ёнаётган кемаларни тортиб олиб, қолганларини қутқаришимиз керак бўлди”, деган Меҳржу.
Ҳодиса юзасидан текширув бошланган. Ганава портида ўша вақтда мингдан ортиқ кема бўлгани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь