Эрондаги норозилик тўлқини Қатарга ҳам етиб келди
Олам
−
26 Ноябрь 2022
16422Эрондаги сиёсий тартибсизликлар Эрон терма жамоасининг 25 ноябрдаги Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинига ҳам соя солди. Эрон ҳукумати тарафдорлари Қатардаги стадион ташқарисида ҳукуматга қарши мухлисларни таъқиб қилишди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” нашри хабар берди.
Баъзи эронлик мухлислар “Аҳмад Бин Али” стадионига кириб, норозилик ҳаракати вакилларини ҳақорат қилишган. Улар “Аёл, ҳаёт, эркинлик” шиори ёзилган кийимда бўлишган. Яна бир гуруҳ эркаклар стадион ташқарисида хорижий оммавий ахборот воситаларига намойишлар ҳақида интервью берган.
Ўйин давомида стадионда бир гуруҳ эронликлар “Аёл, ҳаёт, эркинлик” деб, яна бир гуруҳ эса “Ислом республикаси” дея хайқиришган.
Қатарда яшовчи 21 ёшли Ваня исмли аёл ўша куни стадион ташқарисида бошидан кечирган воқеадан кейин Эронга қайтиб боришдан қўрқиб қолганини айтган.
“Менга ҳужум қилишди, бу ерга келганимда метрода бутун йўл бўйи мени лаънатлашди”, дейди Ваня ОАВга берган интервьюсида.
Баъзи ҳукуматга қарши мухлислар Эроннинг шу ҳафта бошида Англияга қарши ўтказган биринчи ўйинида норозилик ҳаракатини қўллаб-қувватловчи белгиларни силкитган эди. Ўша ўйин олдидан Эрон футболчилари ҳам давлат мадҳияси янграганда сукут сақлашганди. Кеча, 25 ноябрдаги Англия билан ўйин олдидан футболчилар давлат мадҳиясини куйлашган.
Эслатиб ўтамиз, Эрондаги тартибсизликларга жорий йилнинг 16 сентябрь куни ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Аминининг ўлими сабаб бўлганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси