Эронда йирик сулоланинг маркази бўлган бино жиддий зарар кўрди (фоторепортаж)

Олам

image

UNESCO’нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Теҳрондаги тарихий Гулистон саройи Исроил ва АҚШнинг Эронга уюштирган ҳужумлари оқибатида жиддий зарар кўрди. QALAMPIR.UZ 400 йиллик тарихга эга Гулистоннинг урушдан олдинги ва ҳозирги ҳолати акс этган фоторепортажни тақдим этади.

Мажмуа яқинида жойлашган суд тизимига қарашли бино ҳамда полиция бўлими атрофида содир бўлган портлашлар оқибатида сарой биносининг деразалари синган, ташқи деворларининг айрим қисмларига зарар етган.

18-асрдан бошлаб Қажарлар сулоласининг маъмурий маркази бўлиб хизмат қилган Гулистон саройи мураккаб меъморчилиги ва безаклари билан машҳур бир нечта тарихий заллардан иборат. 

Ҳужум оқибатида мажмуанинг биринчи қаватида жойлашган Мармар тахт залида 1750 йилларга оид шифт безакларининг айрим қисмлари тушиб кетгани аниқланган. Ҳовлига қараган деразалар синиб кетган, пол қопламасининг айрим жойлари ҳам жиддий шикастланган.

Шунингдек, ўзининг нозик безаклари билан машҳур Кўзгу зали ҳам зарар кўрган. Залнинг барча ташқи ойналари синиб кетган, шифт безакларига ҳам катта шикаст етган.

Мажмуанинг олдинги ҳолати.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон UNESCO Теҳрон Гулистон саройи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг