Эронда Россия қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Олам
−
16 Декабрь 2023
10913Эрон жанубидаги Форс вилоятида Су-22 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси хабар берди.
Айтилишича, самолёт Казерун туманидаги Паришан кўли яқинида қулаган. Учувчининг ҳаёти сақлаб қолинган. Қурбонлар йўқ.
Ҳодиса ҳақида қўшимча тафсилотлар келтирилмаган.
Ўз навбатида, Эроннинг “Tasnim” ахборот агентлиги самолёт Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли эканини маълум қилди.
Маълумот учун, Су-22 Россиянинг Сухой компанияси томонидан ишлаб чиқилган Су-17 самолётининг экспорт модификацияси бўлиб, Эрон томонидан фаол фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь