Эронда намойишлар фонида интернетга кириш чекланди

Олам

image

Эронда тўққиз кундан бери давом этаётган норозилик намойишлари фонида интернет сегментидаги трафик вақтинча чекланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик ва интернет инфратузилмаси соҳасида фаолият юритувчи “Cloudflare” компанияси хабар берди.

Эрон ҳукумати янги тўлқинли норозилик намойишлари фонида интернетга киришни чеклаган. Компаниянинг маълумотларига кўра, 3 январь куни трафик учдан бир қисмини йўқотган.

4 январь эрталаб трафик одатдагидан деярли 15 фоизга кам эди. Кўплаб эронликлар ижтимоий тармоқларда кенг кўламли узилишлар ҳақида хабар берган. 

Эрон 2009, 2019 ва 2022 йиллардаги намойишларда, шунингдек, 2025 йил июнь ойида Исроил ҳужумлари вақтида ҳам қисман интернетга киришни чеклаган эди. Баъзи ҳолатларда бутунлай узилган – фақат алоҳида сайтлар фаол бўлган. 

2025 йилнинг 28 декабрь куни бошланган норозилик намойишлари мамлакатдаги 31 вилоятнинг 27 тасида, камида 88 шаҳарда бўлиб ўтган. 

Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотига кўра, Эрондаги оммавий норозиликлар чоғида 35 киши ҳалок бўлган. Улардан 29 нафари намойишчилар, тўрт нафари болалар, яна икки нафари эса хавфсизлик кучлари ходимлари ҳисобланади.

ОАВда норозиликлар фонида Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳрондаги норозиликлар кучайиб, армия ва хавфсизлик кучлари душман томон ўтиб кетса ёки буйруқларни бажармаса, шаҳарни тарк этиш режасини ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Исроил разведкаси вакили Бени Сабтининг айтишича, Оятуллоҳ Москвага қочиши мумкин, чунки борарга бошқа жойи йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг