Эронда Исроил билан алоқадорликда айбланиб, 6 киши қатл этилди

Олам

image

Эроннинг жануби-ғарбий Хузистон вилоятида олти киши террорчилик, ажралиб чиқишга уриниш (сепаратизм) ва Исроил билан алоқада бўлганликда айбланиб қатл этилди. Бу ҳақда бугун, 4 октябрь куни “Mehr” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, қатл этилган шахслар хорижий агентлардан ҳам ёрдам олган.

“Бугун эрталаб барча ҳуқуқий жараёнлар якунланиб, Эрон Олий суди розилигидан сўнг Хузистон хавфсизлигига сўнгги йилларда зарар етказган, бир қатор қуролли ҳужумлар ва портлашларни амалга оширган олти нафар террорчи ва сепаратистнинг ҳукми ижро этилди”, дейилади хабарда.

Хусусан, қатл этилганлар Хузистон вилоятидаги хавфсизлик объектларига уюштирилган ҳужумларга алоқадорликда айбланган. Улар хавфсизлик хизмати ходимларини ўлдириш ва Хуррамшаҳрдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир этилган портлашда иштирок этганликда ҳам айбдор деб топилган. Суд баёнотига кўра, бу шахслар тинч аҳолига ва ҳарбий объектларга қарши ҳужумлар уюштиришни режалаштирган, шунингдек, минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида чет элдан ёрдам олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда Исроилнинг энг муҳим жосусларидан бири Баҳман Чоуби-Асл қатл этилгани ҳақида хабар берилган эди. У маълумотлар базаси бўйича эксперт бўлиб, мамлакатнинг муҳим телекоммуникация лойиҳаларида иштирок этган. Ўз тажрибаси сабабли кўплаб лойиҳаларида менежер сифатида қатнашган ва мамлакатнинг ҳаётий муҳим маълумотлар базаларига кириш ҳуқуқига эга бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Хузистон сепаратизм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made