Эронда футболчи мухлисини қучоқлагани учун жаримага тортилди
Спорт
−
03 Январь
4441Эроннинг “Истиқлол” клуби футболчиси Рамин Резаян мамлакат чемпионати 14-туридан ўрин олган “Чадормалу” жамоасига қарши баҳсдан аввал аёл мухлисни қучоқлагани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда “Tarafdori” нашри хабар берди.
Манбага кўра, мухлиса меҳмон жамоа автобусига яқинлашиб, футболчини қучоқлаган. Воқеа содир бўлгандан кейин футболчи Эрон чемпионати этика қўмитасига чақирилиб, 12 минг доллар жаримага тортилди.
Қайд этиш жоиз, Эронда қариндош бўлмаган эркак ва аёлларнинг жамоат жойларида бир-бирига тегиши тақиқланган.
Маълумот учун, 34 ёшли футболчи Эрон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У 2015 йилдан бери миллий жамоа сафида 63 та ўйинда майдонга тушиб, 6 марта гол уришга муваффақ бўлган.
LiveБарчаси