Эронда диний уламо номаълум шахслар томонидан ўлдирилди

Олам

image

Эроннинг жануби-шарқидаги Миржаве чегара шаҳрида диний уламо Мавлавий Муҳаммад Анвар Ригий номаълум қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

Хабарга кўра, ҳодиса бугун, 20 июль куни содир бўлган. Маҳаллий расмийлар ҳодиса юзасидан тергов давом этаётганини билдириб, аҳолини хотиржамликни сақлашга чақирган. Уларга кўра, ҳужумдан мақсад вилоятда хавфсизликка путур етказиш ва мазҳаблараро низоларни қўзғатишдан иборат бўлган.

Маълумот учун, Систон ва Балужистон вилояти Эроннинг энг камбағал ҳудудларидан бири бўлиб, аҳолисининг катта қисмини сунний мазҳабига эътиқод қилувчи балужлар (асосан Эрон, Покистон ва Афғонистон ҳудудларида яшовчи эрон тиллари гуруҳига мансуб халқ) ташкил этади. Мазкур вилоятда узоқ йиллардан бери диний ёки этник қуролли гуруҳлар хавфсизлик кучлари ҳамда Теҳрон ҳукуматига яқин деб ҳисобланган шахсларга қарши ҳужумлар уюштириб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Разведка бошқармаси бошлиғи Мажид Ходемий АҚШ ва Исроил ҳужуми пайтида ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг