Эронда АҚШ фуқароси қўлга тушди. У “шпион“ликда айбланмоқда
Олам
−
26 Январь 2021
8213Эрон расмийлари АҚШ ва Эрон фуқаролигига эга бўлган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда 26 январь куни Эрон Олий судининг расмий вакили Ғулом Ҳуссейн Исмоилий маълум қилган.
“Яқинда Эрондан чиқиб кетмоқчи бўлган, икки давлат фуқаролигига эга бўлган шахс ушланди. Ушбу шахс жосуслик қилиш ва бошқа давлат учун маълумот йиғиш билан шуғулланган”, дейди Олий суд вакили.
Таъкидланишича, Эронда икки давлат фуқаролигига эга бўлиш тақиқланган. Шу сабабли жосусликда айбланаётган шахс фақат Эрон фуқароси ҳисобланади.
Эрон ва АҚШ муносабатларининг совуқлашгани сабабли Теҳронда чет эл жосусларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича компания кетмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг 1 октябрида Эронда АҚШ фуқароси жосусликда айбланиб, қатл қилинган эди. Ундан ташқари, 2020 йилнинг 4 февраль куни Эрон фуқароси Вашингтон фойдасига ядро дастури бўйича жосуслик қилгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.
LiveБарчаси